• (GMT+5)     24.02.2018    

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тўқимачилик корхоналарига республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона имтиёзларини берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги P-5194-сонли Фармойиши тасдиқланди.

Мазкур Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонининг 9-бандига асосан тўқимачилик саноати корхоналари 2021 йил 1 январга қадар бўлган муддатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиниши белгиланган.

загрузка PDF